20:00 / 12.12.2020
18365
Реклама

Ark Buloq халқаро савдо мажмуасида дўконлар сотуви давом этмоқда

Шу кунларда «Арк Булоқ» божхона пости яқинида барпо этилаётган Ark Buloq халқаро инновацион савдо мажмуасида дўконлар сотувининг иккинчи босқичи бошланди. Ишлаб чиқарувчилар, тадбиркор ва ишбилармонларга ўз фаолиятларини янада самаралироқ йўлга қўйишга кўмаклашадиган мажмуа қулайликлари соҳа вакилларини беэътибор қолдирмайди, албатта.

Қурилиш моллари, электро ва маиший жихозлар савдо хизматларини кўрсатишга ихтисослашган янги халқаро мажмуада 750 та дўкондан иборат бўлиб, иккинчи босқичда яна 250 та дўкон сотувга чиқарилган.

Бу ерда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай бизнес муҳити яратилган бўлиб, дўконлар асосан қурилиш моллари маҳсулотлари савдосига мослаб қурилган. Бу ушбу турдаги маҳсулотлар экспорт ва импорти билан шуғулланадиган ишбилармонлар учун айни муддаодир.

Дўконлар эни 22 кв.м.дан 160 кв.м.гача, баландлиги 4,5–5,5 метргача бўлиб, турли хил катталикдаги ускуналар, жиҳозларни жойлашда қўшимча қулайлик яратади. Бундан ташқари, дўконларнинг тепа қисмида ижара асосида бериладиган омборхоналар ҳам бор. У ерда исталган турдаги товарларни хавфсиз сақлаш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, алоҳида умумий омбор ҳам бўлиб, катта партиядаги товарлар айланмаси вақтида юкларни олиб кириш ва олиб чиқиб кетишда енгиллик беради. Эни 10 метрли кенг йўллар эса юк машиналарининг мажмуа бўйлаб, эркин ҳаракатланишига шароит яратади.

Савдо марказининг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, унда етказиб бериш хизмати ҳам мавжуд. Ушбу хизматнинг махсус юк автомобиллари мунтазам равишда товарларни белгиланган манзилга ўз вақтида етиб боришини таъминлайди, товар эгасини етказиб берувчиларни излаб юришдан халос этади.

Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, бу ерга нафақат йирик ишбилармонлар, балки маҳаллий харидорлар ҳам ташриф буюриб, қулай нархларда харидларни амалга оширишлари мумкин. Қулай нархлар дейилишига сабаб, ушбу йирик савдо комплекси тадбиркорларни ортиқча оворагарчилик ва сарф-харажатлардан қутқаради. Бу эса ўз-ўзидан ҳар қандай турдаги маҳсулотнинг сотув нархи мўътадиллигини таъминлайди.

Ark Buloq инновацион савдо мажмуаси олдида жойлашган йирик автотураргоҳ майдони 2,5 гектарни ташкил қилиб, унинг олд тарафига 2000 дан ортиқ, орқа тарафига эса 3000 дан зиёд енгил ва юк автомобиллари сиғади. Паркинг ҳудудининг катталиги ҳар қандай эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олади, йўл ёқасидаги автомобиллар ҳаракатига халал бермайди. Лойиҳада буларнинг барчаси ҳисобга олинган.

Кўплаб хизматларнинг биргина мажмуада мужассамлиги экспорт ва импорт товарлари айланмасида анчагина маблағ ва вақтни тежайди. Масалан, товарларни экспорт қилиш вақтида ташувчилар шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб ўтирмай, шу ернинг ўзидаёқ барча масалага ечим топишлари мумкин. Мажмуанинг халқаро логистика хизмати қўшни давлатлар: Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйлаб амалга оширилади. Шунингдек, Республиканинг ғарбий ва жанубий минтақаларидан кириб келадиган товарлар ҳам шу ерда расмийлаштирилиб, керакли манзилга етказилади.

Ark Buloq – халқаро инновацион савдо мажмуаси таклиф этаётган қулайликлар туфайли бу ерда ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлганлар сафи кундан кунга ортиб бормоқда. Унинг афзалликларидан яна бири шундаки, бу ердан дўкон сотиб олиш вақтида харидорга 15 фоизгача чегирмалар, шунингдек, 3 йил давомида 39 фоиз кешбэк берилади. Бирданига тўлов қилиш қобилиятига эга бўлмаган талабгорлар муддатли тўлов асосида ҳам сотиб олишлари мумкин. Дўкон сотиб олувчига фойдаланишга тайёр, пардозлаш ишлари якунланган ҳолатда топширилади.

Йирик савдо маркази, логистика хизмати, улкан омбор ва яна кўплаб қулайликларни таклиф этаётган Ark Buloq – халқаро инновацион савдо мажмуаси қисқа фурсатда Марказий Осиёда етакчи иқтисодий зоналардан бирига айланиши кутилмоқда. Шундай экан, ҳамкорликка шошилинг! Сабаби, савдо кунлари ва сотувга қўйилган дўконлар сони чекланган.

Ark Buloq ўз бизнесини янада ривожлантирмоқчи бўлганлар учун қулай имкониятдир.

Телефонлар:

+998956068888

+998955155588

Website: arkbuloq.uz

Instagram: arkbuloq

Facebook: arkbuloq

Telegram: t.me/arkbuloqsavdomarkazi

Манзил: Эски Арк Булоқ омбори

Реклама ҳуқуқи асосида

Top