Ark Buloq халқаро савдо маркази – бу улгуржи савдо соҳасидаги мутлақо янги жарангдор номдир!

Ark Buloq қурилиш моллари савдо маркази қурилиш ишларини муваффақиятли якунлаб, меҳмондўстлик билан илк харидорларини қарши олиш учун ўз эшикларини очмоқда.
Ички маҳсулотни экспорт қилишга йўналтирилган, ўз ичида логистика хизматини жамлаган инновацион йўналишдаги савдо комплекси 25 август куни соат 10:00 да мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган ўзининг тантанали очилиш маросимига барча меҳмонларни таклиф қилади.

Махсуслаштирилган мазкур қулай йирик халқаро савдо маркази қурилиш, пардозлаш-таъмирлаш материаллари ва уй-рўзғор буюмлари орқали ижарачилар ва марказга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун идеал шароитларни кафолатлайди.
Шу билан бир қаторда, савдо маркази ўзининг қулай шарт-шароитлари ва бой ассортименти билан барчани ҳайратга солади.

Ark Buloq – бу замонавий савдо маркази бўлиб, унинг савдо павильонларида уй ва қурилиш учун зарур барча маҳсулотлар тақдим этилган: кабел ва симлар, пол қопламалари, қуруқ қоришмалар, металл конструкциялар, эшик ва ромлар, сантехника, пардалар ва жалюзи, қандиллар, шунингдек, маиший техника, электр жиҳозлари ва таъмирлаш ишлари учун зарур барча асбоб-ускуналар.
Бу ерда сиз маҳаллий ва хорижий брендларнинг ишлаб чиқарган сифатли маҳсулотларини харид қилишингиз мумкин.

Бугунги кунга қадар бу ерда Samsung Group, LG Electronics, Techno Cable Group, ProCab, IMZO, Artel, BOSCH, Avalon, Indesit, SONY, Panasonic, AUX, Ziffler, Toshiba ва бошқа кўплаб компанияларнинг маҳсулотлари кенг ассортименти намойиш этилган.
Савдо маркази харидор ва мижозларига қай даражада ғамхўр эканини қуйида алоҳида эътироф этиб ўтиш зарур:
• Мутлақо янгича кўринишда битказилган хоналар, талабга жавоб берувчи хавфсизлик тизими ҳамда лифтлар, кўрсаткич белгилари, коммуникация воситалари, эскалаторлар билан техник жиҳозланган.

















