Ҳеч кимга сир эмаски, сармоя киритиш орқали даромадни кўпайтиришнинг ажойиб усули бу – ўз шахсий бизнесингизни йўлга қўйиш ҳисобланган, айниқса бу борада юқори пухта ўйланган, сифатли ғояга эга бўлсангиз. Таъкидлаш жоизки, бугунги кун – замонавий давр талабларига жавоб берувчи савдо-қурилиш сегментида буткул янги қиёфа касб этувчи Ark Buloq сингари жиддий ва ишончли лойиҳаларга сармоя киритиш вақти келди!

Ark Buloq халқаро савдо маркази - бу улгуржи савдо соҳасидаги йирик тижорий объект бўлиб, умумий майдон ҳудуди 32 гектарни ташкил этади, шундан 6,5 гектарида 750 дан ортиқ қурилиш моллари дўконлари, тирбандлик муаммосидан холи жойда ташкил топган 5 мингта машинага мўлжалланган автотураргоҳлар, офис ва омборхоналар ўрин олган ҳамда бу ерда 2022 йилга келиб қурилиш ости 8 гектар майдонда 1000 дан ортиқ улгуржи озиқ-овқат дўконлари қад ростлайди.
Таъкидлаш жоизки, Ark Buloq қурилишнинг биринчи босқичи бўлган қурилиш моллари учун мўлжалланган савдо маркази лойиҳасини Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муваффақиятли якунлаб, эндиликда тадбиркорлар учун қурилишнинг иккинчи босқичи – озиқ-овқат дўконлари лойиҳасини тақдим этмоқда. Қурилиш икки босқичда амалга оширилиб, лойиҳа тўлақонлигича Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган ҳолда тантанали топширилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, келгусида қурилишнинг 3-босқичи – замонавий логистика тизими ва божхона омборлари учун иншоотлар барпо этилиши кўзда тутилган.

Янги қад ростлаётган савдо маркази замонавий фуқароларнинг турмуш тарзи ва харид қилиш жараёнидаги истакларидан келиб чиққан ҳолда қурилмоқда. Ark Buloq савдо мажмуаси 3 қаватли бино ва ертўла учун мўлжалланган махсус жойлардан иборат. Лойиҳа харидорлар эҳтиёжи учун зарур барча тижорат маҳсулотлари савдосини кўзда тутади: 1-қаватда озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, болалар ўйинчоқлари, спорт товарлари, чинни буюмлари; 2-қаватда электроника ва маиший техника, телефон ва аксессуарлар, парфюмерия, совға ва сувенирлар; 3-қаватда текстил маҳсулотлари. Янги қурилаётган дўконлар ҳам Ark Buloq халқаро савдо маркази ҳудудида жойлашганлиги туфайли уларга ҳам талаб жуда юқори бўлади. Ушбу ноёб имконият натижасида сиз дўконларни харид қилиш ёки сотиб олинган дўконларни ижарага бериш имконига эга бўласиз ва кейинчалик даромадингизни бирмунча кўпайтирасиз.
Дўконларнинг ҳажми эса маҳсулот ва товарларнинг қулай жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда яратилмоқда. Бу эса ўз навбатида дўкон олмоқчи бўлган харидорлар ўзлари учун мос ва керакли ҳажмдаги дўконни танлаши ва қўшимча чегирмаларга эга бўлишига имконият яратиб беради.


















