Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англияда коронавируснинг юқумлироқ тури пайдо бўлди
Британияда коронавируснинг дастлабки шаклига қараганда тезроқ тарқалувчи янги тури аниқланди.
Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкокнинг таъкидлашича, вируснинг янги тури бир неча кун аввал аниқланган ва вируснинг Англия жануби-шарқида тез тарқалаётгани билан боғланган бўлиши мумкин. Дастлабки тадқиқотлар янги штамм аввал маълум бўлган штаммлардан тезроқ тарқалишини кўрсатган.
Хэнкокнинг таъкидлашича, айни вақтда Англия жанубидаги 60та турли ҳудудда вируснинг янги штамми билан мингга яқин касалланиш ҳолати қайд этилган ва улар сони тобора кўпаймоқда.
Шу билан бирга, олимларда вируснинг янги мутацияси инфекциянинг оғир кечишига олиб келиши ҳамда коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакциналар унга бетаъсир бўлиши мумкин деб ҳисоблашлари учун асос йўқ. Бироқ олимлар янги штамм тезроқ тарқалаётгани сабабли юқумлироқ эканини тан олишган.
“ЖССТ бу ҳақида огоҳлантирилди. Охирги вақтда коронавируснинг бундай вариантлари Европанинг бошқа давлатларида ҳам қайд этилганди”, деб қўшимча қилган Британия соғлиқни сақлаш вазири.
Лондон, Эссекс ва Хартфордшир графликларида ҳамда Англиянинг жанубидаги бир қатор бошқа ҳудудларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайгани сабабли янги қатъийроқ чоралар киритилади. Улар 10 млнга яқин одамни қамраб олади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
21:19 / 16.05.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан яна бир совринни қўлга киритди
21:56 / 14.01.2026
Майкл Кэррик «Манчестер Юнайтед»ни мавсум охиригача бошқаради
14:52 / 21.04.2025