Ўзбекистон | 11:19 / 14.12.2020
21587
1 дақиқада ўқилади
Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Президент қарори билан Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари тайинланди. Тегишли ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.
Қайд этилишича, Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Юнусжон Зоҳидович Насимжонов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Юнусжон Насимжонов 1967 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 2020 йил март ойида Ўзбекистон президенти фармойишига асосан Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Ю. Насимжонов ўз вақтида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ҳам ишлаган.
Мавзуга оид
14:48 / 16.11.2021
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
11:00 / 10.06.2021
«Кафка ҳам хижолат!» — Янгийўл тумани солиқ инспекцияси мантиқсизлик билан қуролланиб, фермерларни «ўлдирмоқчи»
11:53 / 25.05.2021
Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
14:12 / 21.10.2020