Қайд этилишича, Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Юнусжон Зоҳидович Насимжонов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.

Юнусжон Насимжонов 1967 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У 2020 йил март ойида Ўзбекистон президенти фармойишига асосан Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Ю. Насимжонов ўз вақтида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида ҳам ишлаган.