Ўзбекистон | 08:07 / 14.12.2020
31847
2 дақиқада ўқилади

Фотогалерея: Президент ва ҳукумат аъзолари – Хоразмда

11–12 декабр кунлари президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг Хонқа ва Янгиариқ туманлари ҳамда Урганч шаҳрида бўлиб қайтди. Kun.uz фотомухбири ташриф жараёнларидан фотогалерея тақдим этди.

Шавкат Мирзиёев дастлаб Хонқадаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди. Бундай технологияга эга иссиқхоналар дунёда 200 гектар атрофида бўлиб, шунинг 7 гектари Ўзбекистонда. Kun.uz ушбу иссиқхона ҳақида репортаж эълон қилди.

 

Янгиариқ туманига ҳам борган президент бу ерда «Yantex Invest» МЧЖ фаолияти билан танишди. Корхона йилига 12 млн погоно метр газлама ва 600 минг комплект чойшаб ишлаб чиқариш, 6 млн долларлик экспорт қилиш салоҳиятига эга.

Шундан сўнг Мирзиёев Урганчдаги технопаркда бўлди. Бу ерда кийим-кечак ва металл маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 5,8 млн долларлик экспорт қилиниши мўлжалланган.

Шунингдек, давлат раҳбари шаҳардаги «UzXCMG» қўшма корхонаси билан танишди. Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилаётган заводга Хитойдан 4,3 млн долларлик йиғув линияси ва ускуналар олиб келинган.

Ташрифнинг иккинчи кунида Шавкат Мирзиёев Урганчда ҳукумат расмийлари ва вилоят фаоллари билан мулоқот қилди. Шу куни шаҳарнинг Хонқа кўчасида қурилаётган 4та 9 қаватли уйларни бориб кўрди.

Мавзуга доир:

Мавзуга оид