Ўзбекистон | 20:49 / 15.12.2020
7622
2 дақиқада ўқилади

Яккабоғда туман архивининг бир қисми «макулатурачи»ларга сотиб юборилди

Яккабоғ туманида давлат архивининг бир қисми «макулатурачи»ларга сотиб юборилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Яккабоғ тумани давлат архивида электрон нусха яратиш оператори бўлиб ишловчи Х. Р. ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, архивда сақланаётган ҳужжатлардан бир қисми йўқолгани  ҳақида хабар берган.

У давлат архиви томонидан сақловга олинган ва қатъий ҳисобда турган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 2016-2018 йилларга тегишли жами 3031 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари йўқолганини 2020 йил 13 ноябр куни соат 18:00 ларда билганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширувларда, Яккабоғ туман давлат архивчиси Қ.Д. ва архив хўжалик гуруҳида шартнома асосида ишловчи А.Ж. 3031 дона иш ҳужжатларини эски қоғоз йиғувчиларга сотиб юборгани аниқланган ва улардан 349 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти