Депутатлар айрим жарималарни камайтириш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди
Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун белгиланган жарималарнинг минимал миқдорини қўллаш, такроран содир этганлик учун жарима миқдорини пасайтириш, айрим ҳолларда ҳуқуқбузарликнинг оқибатидан келиб чиқиб жарима белгилаш таклиф этилмоқда.
Олий Мажлиснинг уч нафар депутати йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид айрим жавобгарлик чораларини енгиллаштиришни таклиф этмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, депутатлар – Э.Салихов, Ф.Ашматов ва К.Тожиев ишлаб чиққан қонун лойиҳасида қуйидаги таклифлар илгари сурилган:
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги айрим турдаги қоидабузарликларга нисбатан базавий ҳисоблашнинг «энг кам» ва «энг кўп» миқдорда белгиланган жарималарнинг минимал даражасини қўллаш;
- такроран содир этилган баъзи ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдорини камайтириш;
- айрим ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарималар миқдорини оқибатидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.
Бундан ташқари, ҳукуматнинг айрим қарорларига ҳам қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда:
- автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, республиканинг исталган ҳудудида техник кўрикдан ўтказишга рухсат бериш;
- ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш жараёнларида инсон омилини камайтиришга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
- ҳайдовчилик гувоҳномаларини йўқотган (ўғирланган, ёнғин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) шахсларга дубликат бериш тартибини соддалаштириш.
Ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритилиб, сиёсий партиялар фракциялари муҳокамаларидан сўнг, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларида уч ўқишда кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатасининг Мудофаа-хавфсизлик қўмитаси депутатлари тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарималарни камайтирмоқчи. Бундай қоидабузарлик неча марта содир этилишидан қатъи назар, жарима БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланиши мумкин.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:43 / 14.11.2024
Еврокомиссия Meta’ни қарийб 800 млн евро жаримага тортди
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
07:50 / 31.10.2024