Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Australian Open одатдагидан 3 ҳафта кечроқ бошланади
Одатда январ ойининг 18-31 кунлари ўтказиладиган Australian Open турнири пандемия шароитлари тақозосига кўра бу сафар 3 февралда бошланади. 4 кунлик саралаш босқичи эса Қатар пойтахти Дохага кўчирилиб, 10 январда бошланади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Ушбу янгилик АТР 2021 йил бўйича дастлабки етти ҳафталик режаларини эълон қилгач ўз тасдиғини топди.
Теннисчилар маҳаллий қоидаларига кўра 15 январ куни Мельбурнга етиб келиб, 14 кунлик карантинда ўтиришлари керак бўлади.
Теннис мавсуми эса 5 январда АҚШнинг Делрай Бич ва Туркиянинг Антальясидаги турнирлар билан бошланади. 31 январдан Мельбурнда икки турнир ўтказилади. Бири Аделаидадан кўчириб ўтказилаётган Adelaide International, иккинчиси эса, 1-5 феврал кунлари ATP Cup турнири.
«2021 йилги мавсумнинг ўзгартирилган тақвим бўйича бошланиши шароит тақозосига кўра теннисдаги ҳамкорликдаги катта бирдамликни акс эттиради. Олдинда синовлар кутаётган экан, саломатлик ва хавфсизлик бирламчи бўлиб қолаверади», дея баёнот берган АТР раиси Андреа Гауденци.
Мавзуга оид
08:45 / 08.06.2026
Ролан Гаррос–2026: Зверев тарихий ғалабага эришди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
08:30 / 01.02.2026
Қозоғистонлик теннисчи Australian Open ғолиби бўлди
01:22 / 19.01.2026