Боғот тумани ҳокими ўзгарди
Халқ депутатлари Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шавкат Қурамбоевич Яхшибоев Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шавкат Яхшибоев Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Ойбек Холбоев Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У 2019 йил сентябр ойида туманда фуқаролар пахта теримига мажбуран жалб этилгани туфайли жаримага тортилганди.
Боғот тумани 1926 йилда ташкил топган, 1930 йилда Хонқа туманига қўшилган, 1934 йилда эса Янгиариқ тумани тасарруфига ўтган. 1953 йилнинг март ойида қайтадан туман сифатида ташкил қилинган. 1959 йилда яна Янгиариқ тумани таркибига қўшилган. Боғот тумани 1970 йил 8 декабрда қайта ташкил қилинган.
Туман ҳудуди 4433,5 кв.км. бўлиб, географик жиҳатдан Хоразм вилоятининг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Жанубдан Туркманистон билан, шарқдан Ҳазорасп тумани билан, шимолдан Қорақалпоғистон билан, ғарбдан Янгиариқ ва Хонқа туманлари билан чегарадош. Туманда 43 та маҳалла бор, шундан 5 таси шаҳарча фуқаролар йиғини ҳисобланади. Туман аҳолиси сони 163 819 кишини ташкил этади, туман марказида 11 321 киши истиқомат қилади.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Иқтисодиёт | 11:00
-
Украина Ўзбекистоннинг учта компаниясига санкциялар киритди
Иқтисодиёт | 10:51
-
Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси
Жаҳон | 10:46
-
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
Ўзбекистон | 10:06
Мавзуга оид

16:24 / 31.10.2023
Хоразмда ўқувчини калтаклаган педагог ишдан кетди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди

11:00 / 31.10.2023
Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини калтаклади

11:07 / 29.04.2021
Боғотлик тадбиркор қизилмияни Германияга экспорт қилмоқда

08:48 / 25.02.2021