Хоразмда ўқувчини калтаклаган педагог ишдан кетди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олди
Боғот туманидаги мактабда тарих ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини дарсга тайёргарликсиз келгани учун калтаклаган. У билан меҳнат шартномаси ўз хоҳишига кўра бекор қилинди. Ҳолатни ИИБ ва болалар омбудсмани ўрганмоқда.

Фото: Kun.uz
Kun.uz Хоразм вилояти Боғот тумани 2-ИДУМ ўқитувчиси ўқувчини калтаклагани акс этган видео ҳақида хабар берганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазият ўрганилаётганини, батафсил маълумот берилишини билдирганди.
Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат ўз тасдиғини топганини хабар қилди.
Маълум қилинишича, видеолавҳада келтирилган ҳолат ҳақиқатан 30 октябр куни содир бўлган. Тарих фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчисини қайта-қайта огоҳлантиришига қарамасдан дарс машғулотига тайёргарликсиз келгани учун калтаклаган. Ҳолат яна бир ўқувчи томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа жойланган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мактаб ходими билан тузилган меҳнат шартномаси унинг хоҳишига кўра бекор қилинган. Боғот тумани ички ишлар бўлими терговга қадар суриштирув ўтказмоқда.
Ҳолатни Болалар омбудсмани ҳам ўрганаётганини маълум қилди.
“Ўқитувчи болага нисбатан бундай номаъқул муомалада бўлиши, уни уриши, таҳқирлашига ҳеч бир ҳолатда мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Бу борада боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур бўлган барча чоралар кўрилади”, – дейилади бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг расмий баёнотида.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой атом энергетикаси соҳасида дунёда етакчига айланди
Жаҳон | 00:46
-
Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ТИВ вакили
Жаҳон | 00:31
-
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
Жаҳон | 00:19
-
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
Спорт | 23:12 / 27.04.2025
Мавзуга оид

11:38 / 25.04.2025
“Оёғи куйган 1,5 яшар қизча иши”: Попдаги боғча ноқонуний ташкил этилгани маълум бўлди

20:46 / 18.04.2025
Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади

20:45 / 18.04.2025
Тагликлар, тиш чўткалари ва бошқа “хавфли” товарларни рўйхатдан ўтказиш бекор қилинади

18:30 / 18.04.2025