Миллиардерларнинг бойлиги бир йил ичида деярли 2 триллион долларга кўпайди
Пандемия, локдаунлар ва карантин йили бўлган 2020 йил дунёнинг энг бой одамлари умумий бойлигига нафақат салбий таъсир кўрсатмади, балки унинг 20 фоизга ошишига имкон берди.

Фото: AP
Коронавирус пандемияси билан кечган 2020 йил натижаларига кўра, дунёнинг 2200 миллиардеридан кўпроғи умумий ҳисобда яна 1,9 трлн долларга бойиди, деб хабар берди Forbes нашри.
“Бу йил пандемия сабабли ўзини яккалаш, сиёсий силсилалар ва айниқса, сайёранинг энг бой одамлари учун ақл бовар қилмас бойиш йили бўлди”, дейилган хабарда.
Айни вақтда барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 11,4 трлн долларни ташкил қилмоқда. Forbes ҳисоб-китобига кўра, бу қиймат уларнинг 2019 йил 31 декабрдаги умумий бойлигига нисбатан 20 фоизга кўпроқни ташкил қилади.
Миллиардерлар бойлигининг кўпайишига фонд биржасида нархлар ўсиши асосий сабаб бўлган.
Таъкидланишича, хитойлик 400 миллиардернинг умумий бойлиги энг кўп миқдорга ўсган. Йил давомида уларнинг бойлиги 750 млрд долларга кўпайиб, 2 трлн долларга етган.
600дан кўпроқ америкалик миллиардернинг бойлиги эса 4 трлн долларни ташкил қилмоқда. Улар бойлиги 2020 йил бошига нисбатан 560 млрд долларга кўпайган. Бунга фонд бозорларидаги ўсиш сабаб бўлган. Март ойида коронавирус сабабли тушиб кетган S&P 500 индекси йил бўйича 13 фоизга, NASDAQ эса 38 фоизга ўсган.
Бу борада 3-ўринни француз миллиардерлари эгалламоқда: улар йил давомида 95 млрд долларга бойишган. Ҳозирда уларнинг умумий капитали 500 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Миллиардерлар орасида Илон Маск энг кўп даражада бойиган. Унинг бойлиги бир йил ичида 110 млрд долларга кўпайиб, 137 млрд долларга етган. Америкалик тадбиркор ҳозирда миллиардерлар рўйхатида 3-ўринни эгалламоқда. Маскнинг бундай бойишига Tesla компанияси акцияларининг 630 фоизга қимматлашиши сабаб бўлган.
Дунёнинг энг бой одами Жефф Безос эса 2020 йилда ўз капиталини 67,5 млрд долларга кўпайтира олган. Amazon асосчисининг бойлиги ҳозирда 182 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

20:55 / 02.06.2025
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди

22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади

23:29 / 10.04.2025
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди

09:41 / 04.04.2025