Ўзбекистон | 08:06 / 17.12.2020
10164
1 дақиқада ўқилади

Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қотиллик қурбони бўлди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 12 декабр куни шаҳарнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Х.Х. (1986 йилда туғилган) жароҳат олиб, вафот этган.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси Д.Х. (1993 йилда туғилган) қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Бош консулхона ушбу ҳолатни назоратга олиб, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётгани ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб тургани айтилади. Марҳумнинг жасади 16 декабр куни ватанга юборилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-36, +90 212-323-20-37.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид