Жамият | 10:19 / 18.12.2020
17818
1 дақиқада ўқилади

«Абу Сахий»да ука ўз акасини пичоқлади

Жорий йилнинг 16 декабр куни соат 16:30лар атрофида, Чилонзор туманидаги «Тошкент савдо маркази» бозори (собиқ «Абу Сахий») ҳудудидаги дўкон ёнида 1995 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Н.М. ўзининг 1991 йилда туғилган акаси О.М. билан жанжаллашиб қолган.

Жанжал вақтида Н.М. ёнидаги пичоқ билан акасининг кўксига санчиб, воқеа жойидан яширинади. О.М. олган жароҳати туфайли шу куни касалхонада вафот этди.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Уни топиш чоралари кўрилмоқда.

ИИВ матбуот хизмати Шоҳрух Ғиёсов ушбу хабарни тасдиқлади.

Мавзуга оид