Жаҳон | 18:06 / 19.12.2020
8970
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россиядаги охирги икки консулхонасини ёпади

АҚШнинг Владивостокдаги консулхонаси бутунлай ёпилади, Екатеринбургдаги консулхона эса фаолиятини вақтинча тўхтатади. Шу тарзда, АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россиядаги ягона дипломатик марказ бўлиб қолади.

Фото: РИА Новости

 Амалдаги президент Доналд Трамп маъмурияти АҚШ конгрессини Американинг Россиядаги  икки консулхонасини ёпмоқчи эканлигидан хабардор қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.   

 АҚШнинг Владивостокдаги консулхонаси бутунлай ёпилади, Екатеринбургдаги консулхона эса фаолиятини вақтинча тўхтатади. Шу тарзда, АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россиядаги ягона дипломатик марказ бўлиб қолади.

Агентликнинг ёзишича, консулхоналарнинг ёпилиши Россия ҳукуматининг мамлакатдаги Америка дипломатлари сонини чеклаш тўғрисидаги 2017 йилда қабул қилган қарори билан боғлиқ. 

 Владивосток ва Екатеринбургда ишлаётган дипломатлар Москвадаги элчихонага ўтказилади, россиялик ходимлар эса бўшатилади, деб ёзади AP. Давлат департаменти бу йилига 3,2 млн доллар иқтисод қилинишига олиб келади, деб ҳисобламоқда.

2017 йилда Россия ҳукумати Американинг мамлакатдаги дипломатлари сонини 455 нафаргача – АҚШдаги россиялик дипломатлар сонига муқобил равишда қисқартиришни талаб қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид