Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентда қурилаётган янги объектлар
18 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ОАВ вакиллари учун сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда айни пайтда бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган ижтимоий объектлар, йўллар, йўл ўтказгичлар, маданий ва кўнгилочар масканлар бўйлаб пресс-тур уюштирилди.
Дастлаб Олмазор туманида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрилди. Марказнинг умумий майдони 8,5 гектар, баландлиги 65 метрни ташкил этади. Бугунги кунда бинонинг асосий конструктив ишлари бажарилган. 1350 нафар ишчи қурилиш ишларида қатнашмоқда. Марказдаги катта залга Усмон Қуръони жойлаштирилиши кўзда тутилган.


Марказда ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференциялар зали, галерея, тадқиқотлар маркази, 100 мингтагача қўлёзма сақланувчи кутубхона ҳам барпо этилмоқда. 630 та автомашина сиғимига эга автотураргоҳ ва 14 та лифт ҳам бўлади.
ОАВ вакиллари пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 5-Иссиқлик маркази, Адиблар хиёбонида, янги ташкил этилган Янгиҳаёт туманидаги «Flowers Garden» боғида ва Тошкентда янги очилган металлургия заводида ҳам бўлишди.







Мавзуга оид
16:06 / 16.12.2025
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
16:00 / 16.12.2025
Онкология шифохоналари ёпилиши: узаядиган беморлар навбати ва ёпиқ қарорлар хавфи
18:10 / 15.12.2025
Тошкентда яшовчи шахс уйини таъмирлаш чоғида граната ва бошқа қуролларни топиб олди
14:26 / 15.12.2025