Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди
Олий Мажлис Сенати ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Покистондаги элчисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Сенаторлар Ойбек Орифбекович Усмоновни Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Элчи лавозимига номзодни тақдим этиш учун сўз ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Фарҳод Орзиевга берилди.
«Ўзбекистон Республикасининг шу кунгача Мисрда фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаб келган Ойбек Орифбекович Усмоновни Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш бўйича таклиф киритилмоқда», - деди ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари.
Ойбек Усмонов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1985 йилда Тошкент Давлат университетини шарқ тиллари ва адабиёти мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1998 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келмоқда. Мазкур давр мобайнида Ташқи ишлар вазирлиги Марказий аппарати, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Карачи шаҳрида Покистон бош консули бўлган. Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлати ҳамда Покистонда фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларида фаолият юритган.
2011-2013-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2013 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият кўрсатган ҳамда 2020 йилда ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Марокашдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
12:34 / 25.11.2025
Покистон кучлари Афғонистондаги аҳоли уйини бомбалаши оқибатида 10 киши вафот этди
14:48 / 22.11.2025
Покистон ҳукумати Ўзбекистон билан иқтисодий келишувлар бўйича махсус вакил тайинлади
12:06 / 12.11.2025
Исломободда суд биноси ёнида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди
15:18 / 05.11.2025