13:14 / 21.12.2020
18948

«ЗАГС»ларнинг иш вақти қулайлашди 

ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти қулайлашди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабарида айтилган.

Қайд этилишича, аввал турли ҳудудлар ФҲДЁ бўлимларининг иш вақти ҳар хил бўлган. Масалан, Тошкент шаҳрида душанба — дам олиш куни бўлган бўлса, бошқа ҳудудларда иш куни эди. Бу ҳолат мазкур маълумотга эга бўлмаган аҳолига ноқулайлик туғдирган.

Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан ушбу масала қайта кўриб чиқилиб, ФҲДЁ бўлимларининг тўлиқ иш вақти душанба – жума кунлари этиб белгиланди.

Эндиликда ФҲДЁ бўлимлари томонидан шанба кунлари ҳам 9:00дан 15:00га қадар аҳолига хизмат кўрсатилади.

Бунда, меҳнат қонунчилигига тўлиқ риоя қилинган ҳолда шанба кунлари ишлайдиган ходимларнинг умумий иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ортмайди.

Мазкур янгилик аҳолига қўшимча қулайлик яратишда ФҲДЁ соҳасида олдинга ташланган яна бир қадам бўлди, дейилади ДХА маълумотида.

Top