Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Москвада янги элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
2020 йил 21 декабрда мамлакатнинг Россиядаги элчихонасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга хорижий давлатларнинг қароргоҳи Москвада жойлашган фавқулодда ва мухтор элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига Нукпо Клеман Кики (Бенин), Грейм Михан (Австралия), Андреас Зинонос (Кипр), Нго Дик Ман (Вьетнам), Браян МакЭлдафф (Ирландия), Клеменс Кашуупулва (Намибия), Екатерина Нассика (Греция), Си’алеи Аллегра ван Тур (Янги Зеландия), Атанас Кристин (Болгария), Эйтвидас Баярунас (Литва), Мигахаланде Дураге Ламаванс (Шри-Ланка) ва Марк Михилсен (Бельгия) ишонч ёрлиқларини топширди.
А.Комилов тадбирда сўзлаган нутқида элчиларни қутлаб, улар фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Тадбир доирасида элчилари ишонч ёрлиқларини топширган мамлакатлар билан кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва алоқаларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Сиёсий мулоқот ҳамда савдо, инвестициялар, молия ва туризм соҳаларидаги амалий ҳамкорликни жадаллаштириш, саноатнинг турли жабҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
18:34 / 07.05.2026