Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегиялик номдор спортчи қамоқ жазосига тортилди
Фото: Getty Images
Норвегиялик таниқли чанғичи, 2010 йилги Олимпиаданинг икки карра чемпиони, 13 карра жаҳон чемпиони Петер Нортуг қамоқ жазосига тортилди. Бунга унинг гиёҳванд моддалар сақлагани ва катта тезликда машина бошқаргани сабаб бўлган.
Номдор спортчи Осло суди қарорига кўра, гиёҳванд моддалар сақлагани учун 7 ой панжара ортида ўтказади. Бундан ташқари, суд уни ҳайдовчилик гувоҳномасидан умрбод маҳрум этган.
Собиқ чемпион ҳаётининг бу “ қоронғи томони” августда полиция уни тезликни оширгани учун тўхтатгандан кейин аниқланган. Полиция спортчини тиббий кўрикдан ўтказганда унинг қонида спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар борлиги аниқланмаган. Бироқ Нортугнинг уйи тинтув қилинганда кокаин моддаси топилган. Унинг иши фақатгина гиёҳванд моддалар сақлаш моддаси бўйича кўриб чиқилган.
Петер Нортуг “Чанғи қироли” норасмий номининг икки карра соҳиби бўлган ягона чанғичи ҳисобланади. Икки марта Жаҳон кубогини қўлга киритган. 2009 ва 2015 йилларда Норвегиянинг энг яхши спортчиси деб тан олинган. 2018 йил декабрда 32 ёшида спорт фаолиятини якунлашини эълон қилган.
Мавзуга оид
15:09 / 13.01.2026
Норвегия Украинага 340 млн евро ёрдам ажратмоқда
11:56 / 25.12.2025
Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси учун ташкил этилган Telegram-бот фош этилди
11:58 / 17.12.2025
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
13:56 / 10.12.2025