Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда табиий газни мотор ёрдамида тортаётганлар аниқланди
Самарқанд вилоятидаги газлаштирилган қишлоқларда фуқаролар табиий газни мотор ёрдамида тортаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар берган.

Прокуратура хабарида ёзилишича, Тойлоқ тумани прокурори Асомиддин Сайфиддинов раҳбарлигидаги туман мутасаддилари Маданият, Ворсин, Чароғбон ва Боғизоғон маҳаллаларида текширув ўтказган. Рейд давомида ушбу газлаштирилган қишлоқлардаги 40 нафар хонадонда табиий газни тортувчи моторлар ўрнатилгани аниқланган.
Ноқонуний тарзда табиий газни тортиб олаётган хонадонлардаги «инновацион моторлар» ечиб олиниб, ҳужжатлаштирилган. Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, бундай рейдларни ўтказиш давом этмоқда.

Маълумот учун, кўплаб вилоятларда, хусусан, Самарқандда табиий газни совуқ кунлар келиши билан турли хил воситалар орқали тортиш урфга айланган. Табиий газ босими паст бўлгани учун баъзи фуқаролар шундай йўл билан газ босимини кўпайтиришади. Оқибатда бошқа истеъмолчиларга борадиган табиий газ босими янада пасаяди.
Бошқаларнинг зарари эвазига «инновацион усулда» ўзига қулайлик туғдирадиганлар электр энергияси истеъмолчилари орасида ҳам учраб туради. Электр қуввати пастлигидан қониқмаган бундай истеъмолчилар ҳисоблагичдан ўтган кабелга қувватни ошириб берадиган турли хил стабилизаторлар ўрнатишади. Оқибатда бошқа истеъмолчиларга электр қуввати янада пасайиб етиб боради.
Мавзуга оид
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025