Ўзбекистон | 12:30 / 23.12.2020
7060
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилади

«Ўзбекистон темир йўллари» томонидан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча 764/763-сонли «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади. 

Фото: Kun.uz

«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, бу байрамолди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Мазкур поездлар жорий йил 28, 29, 30 ҳамда 31 декабр кунлари қатновларни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.

Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкинлиги айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид