Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания ва Хорватияда шаҳарлараро ҳаракатланиш тақиқланди
Испания ва Хорватияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани сабабли 23 декабрдан мамлакат ичида ҳудудлараро ҳаракатланиш тақиқланади.
Хорватияда тақиқлов 8 январгача давом этади. Иши ёки кечиктириб бўлмайдиган ишлар бўйича бошқа шаҳарларга борувчиларга махсус рухсатномалар берилади. Ҳукумат шаҳарлараро ҳаракатланишни чеклашдан ташқари, уйларда 10 кишидан кўпроқ бўлиб тадбир ўтказишга тақиқлов киритди. Шу билан бирга, мамлакатда оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланмайди.
Ҳудудлараро ҳаракатланишга чекловлар, шунингдек, Испанияда киритилмоқда. Улар 23 декабрдан 6 январгача давом этади. Бироқ ҳудудлар ушбу қоидаларни ўзлари учун мослаштиришлари мумкин.
Аввалроқ коронавирус тарқалишига қарши чекловлар Германияда киритилганди. Ушбу давлатда 16 декабрдан 10 январгача озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча дўконлар ишламайди. Шунингдек, сартарошхоналар, массаж ва косметик салонлар ёпилади. Шу билан бирга, банклар, дорихоналар, почта бўлимлари, АЁҚШ, автомобилларни таъмирлаш устахоналари ишлашда давом этади.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
00:04 / 20.05.2026