19:20 / 24.12.2020
19423

Majid Al Futtaim Ўзбекистонда биринчи Carrefour супермаркетини ишга туширди

Carrefour супермаркетлар тармоғи кириб борган мамлакатлар қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Таниқли бренд дунё бўйлаб 30дан ортиқ мамлакатда супермаркетларга эга.

Яқин Шарқ, Африка ва Осиёдаги етакчи чакана савдо тармоқларидан бирини бошқарувчи Majid Al Futtaim Ўзбекистонда ўзининг биринчи Carrefour супермаркетини очди.

Бренднинг Ўзбекистон бозорига ҳам кириб келиши унинг мамлакатда замонавий чакана савдога бўлган талабни ҳамда мижозларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишини кўрсатмоқда.

«Ўзбекистонда биринчи дўконимизнинг очилиши Majid Al Futtaim учун муҳим воқеа ҳамда бутун Яқин Шарқ ва Осиёда минтақавий ўсишимиз йўлидаги яна бир муҳим ютуқдир.

Ушбу янги бозорни кенгайтириш ва инвестиция киритиш билан биз ўз саноатимиз ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун қиймат яратиш каби асосий мақсадимизга содиқ қоламиз» – дейди Majid Al Futtaim корхонасининг Carrefour Ўзбекистон бош директори Гю Таег Ким.

Carrefour – дунёдаги таниқли чакана савдо брендлардан бири сифатида, ўзбек бозорига халқаро стандартлар ва чакана савдо бўйича энг илғор тажрибалар, мижозларга хизмат кўрсатиш ва дўкон ичидаги энг яхши гигиена жараёнлари орқали юқори даражадаги харид тажрибасини тақдим этади.

Carrefour 16 000 дан ортиқ янги маҳсулотларнинг энг кенг танловини таклиф этади.

Булар: озиқ-овқат маҳсулотлари ва маҳаллий маҳсулотларнинг хилма-хиллиги; ноозиқ-овқат маҳсулотларининг кенг ассортименти, шу жумладан уй-рўзғор буюмлари, тўқимачилик маҳсулотлари; Carrefour'нинг юқори сифатли маҳсулотлар ўз линияси (ўз савдо белгиси остида) ва экологик (био) маҳсулотларнинг кенг ассортиментларидир.

Шу орқали, Carrefour ҳар бир харидорга алоҳида қиймат беришга интилади.

Carrefour мижозлар тажрибасига устувор аҳамият берар экан, дўкон ичида фуд-корт, новвойхона, суши бар, пицерия, каби бўлимларни ўз ичига олган ноёб дўкон концепциясини таклиф этади.

Харидорлар дўкон ичида тандирдан узилган қайноқ сомсалар, янги пиширилган маҳсулотлар ва тайёр таомлар ва деликатеслардан татиб кўришлари мумкин.

Энг аҳамиятлиси, дўконда, ҳомиладор аёллар ва имконияти чекланган инсонлар учун махсус устувор касса, ва бепул Wi-Fi мавжуд.

Carrefour ўз мижозларига юқори сифатли маҳсулотларни; энг мақбул нарх; кассада самарадорлик ва тезлик; нархнинг ёрлиқларда кўрсатилган нархга мувофиқлиги; ва 7 кун ичида товарларни қайтариш ёки алмаштириш имкониятини кафолатлайди.

Carrefour, шунингдек, мобил илова билан биргаликда, MyClub содиқлик дастурини ишга туширди; бу – харидорларга харид қилиш пайтида маълум бир брендлар ва маҳсулотларга қўшимча чегирмалар бериш орқали балл тўплаш имкониятини беради.

Majid Al Futtaim экотизимининг бир қисми сифатида Carrefour барқарор ва масъулиятли бренд бўлиш стандартини ўрнатишга интилади. Шу тариқа, Carrefour Uzbekistan компанияси харидорларни пластик пакетлардан воз кечган ҳолда, эко ва қоғоз пакетлар, қайта ишлатиладиган сумкалардан фойдаланишга даъват этиб, «Яшил касса»ларини жорий қилди. «Яшил касса»ларда қайта ишлатиладиган сумкалардан фойдаланадиган мижозларга устувор хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, Carrefour чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини ҳам ишга туширар экан, ўз дўконларида чиқиндиларни сараловчи идишларини ўрнатди.

Carrefour ҳақида

Carrefour 1995 йилда БААда, Majid Al Futtaim компанияси томонидан ташкил этилган бўлиб, у Яқин Шарқ, Африка ва Осиёдаги 30 дан ортиқ мамлакатларда Carrefour дўконларини эксклюзив франчайзинг асосида бошқаради ҳамда минтақада ўз операцияларига тўлиқ эгалик қилади.

Бугунги кунда Majid Al Futtaim 16 мамлакатда 320 дан ортиқ Carrefour дўконларини бошқаради, улар ҳар куни 750 000 дан зиёд мижозларга хизмат кўрсатади ва 37 000 дан ортиқ ходимларни иш билан таъминлайди.

Carrefour турли дўкон форматларини, шунингдек, кўп тармоқли мижозлар базасининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун бир нечта онлайн таклифларни бошқаради.

Бренд пул қийматига эга сифатли маҳсулотларнинг энг кенг ассортиментини таъминлаш мажбуриятига мувофиқ, Carrefour 500 000 дан ортиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардош танловини ва ҳар куни ҳамма учун ажойиб дақиқаларни яратиш мақсадида маҳаллий эҳтиёжлардан илҳомланган мижозларнинг намунали тажрибаларини таклиф этади.

Majid Al Futtaim компанияси Carrefour дўконлари орқали минтақада таклиф этилаётган маҳсулот турларининг 80 фоиздан ортиғини харид қилади. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, оилалар ва умуман иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш демакдир.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Қоратош 11 А

Ижтимоий тармоқларимиз:

facebook.com/carrefouruzbekistan

instagram.com/carrefouruzbekistan 

https://t.me/carrefouruzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top