12:00 / 02.01.2022
32110
Реклама

Carrefour Ўзбекистонда ўзининг 5-дўконини ишга туширди

Carrefour Самарқанд вилояти “Family Park Mall” савдо марказида 20000 дан ортиқ озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларига эга янги дўкон очди.

Фото: “Carrefour Uzbekistan”

Ўзбекистонда Carrefour компанияси эгаси ва бошқарувчиси Мажид Ал Футтаим ўзининг давом этаётган кенгайтириш дастури доирасида 29 декабрь куни Самарқанддаги “Family Park Mall” савдо марказида янги дўконни ишга туширди.

Бу Самарқанддаги 1-Carrefour супермаркет ва бутун мамлакат бўйлаб 5-дўконга айланди.

Машҳур “Family Park Mall” савдо ва кўнгилочар марказида жойлашган мазкур дўкон 2200 квадрат метр савдо майдонига эга бўлиб, халқаро ва маҳаллий брендларнинг 20000 дан ортиқ юқори сифатли маҳсулотлари билан ҳар бир харидорга ҳар куни ажойиб лаҳзаларни яратиш мақсадида мукаммал қиймат, ажойиб таклифлар, акцияларнинг комбинацияси орқали кенг ва фойдали танловни таклиф этади.

Carrefour ҳар доим мижозлар қизиқишлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда маҳсулотларнинг кенг ассортименти билан бир қаторда, у фаолият юритадиган ҳудудда энг арзон нархларни таклиф қилувчи супермаркет бўлишга интилади. Carrefour супермаркети янги узилган мева ва сабзавотлар, дўконнинг ўзида тандирдан эндигина узилган иссиққина нон, гўшт ва балиқ маҳсулотлари билан янги, юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига эга. Carrefour кундалик ва доимий харидлар учун қулай жой бўлиб, бу унинг минтақадаги бошқа супермаркетлардан фарқли жиҳати ҳисобланади. Айнан бу ерда сиз ўзингиз ва оилангиз учун керак бўлган барча зарур товарларни топишингиз мумкин.

Фото: “Carrefour Uzbekistan”

Янги филиалда мижозлар нафақат ажойиб нархларни, балки 40% гача чегирмаларни кашф этадилар, шунингдек 1 январдан 1 мартга қадар унутилмас совринларни қўлга киритиш имкониятига эга бўладилар. Харидорлар, шунингдек, қўшимча MyClub балларини олиш, фойдали совғаларни қўлга киритиш ва турли акциялардан тўлиқ фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

“Carrefour Uzbekistan”, Мажид Ал Футтаим компаниясининг мамлакатимиздаги менежери Девид Заманя шундай деди:

– 2020 йил декабрь ойида биз Ўзбекистонда биринчи Carrefour супермаркетини ишга туширдик ва бугун Самарқанд вилоятида яна бир дўкон очишни фахр билан нишонламоқдамиз. Ушбу кенгайиш минтақада кенг қамровли дўкон тармоғини яратишга бўлган ишончимиз билан боғлиқ бўлиб, бутун дунёдаги жамоаларимиз бизнинг замонавий чакана хизматларимиздан қулай фойдаланиш имкониятига эга. Иккинчидан, биз маҳаллий истеъдодли ёшларга малака ошириш ва ишга жойлашиш имкониятини берамиз ва шу орқали маҳаллий иқтисодиётнинг асосий иштирокчига айланиш ниятидамиз. Биз Самарқандда янги тармоғимиз очилаётганидан хурсандмиз, чунки биз бутун мамлакат бўйлаб кенгайишни давом эттирамиз.

Фото: “Carrefour Uzbekistan”

Carrefour маҳаллий ҳамжамиятни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий иқтисодиётнинг ўсишига ҳисса қўшишга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттирар экан, Carrefour дўконининг очилиши муносабати билан ходимлар сони яна 100 нафардан ошди. Бундан ташқари, маҳаллий етказиб берувчилар, фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар учун кўплаб имкониятлар яратилади, бу эса Carrefour миссиясининг маҳаллий саноат ва жамоаларнинг фаровонлигини қўллаб-қувватлашда кўпроқ ҳисса қўшаётганидан дарак беради.

Бу дўкондан ташқари, Carrefour 31 декабрь куни соат 11.00да Тошкентда яна бир янги гипермаркетни ишга туширишди. Дўкон энг йирик савдо-кўнгилочар марказиларидан бири “Samarqand Darvoza”да жойлашган.

Сайт: carrefouruzbekistan.com

Facebook: fb.com/carrefouruzbekistan

Instagram: @carrefouruzbekistan

Telegram: t.me/carrefouruzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top