Carrefour халқаро супермаркетлар тармоғи ўзининг илк фаолият кунларидан бошлаб, биринчилардан бўлиб пластик пакетлардан воз кечган ҳолда фуқароларимизга қайта ишлатиладиган сумкалар ва қоғоз пакетлар каби алтернативаларни таклиф этган.
Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, фуқароларимиз бу ташаббусни яҳши кутиб олиб, онгли равишда экологик танловни амалга оширган ҳолда кўпроқ кўп маротаба ишлатиладиган эко-сумкалардан фойдаланишни афзал кўришмоқда.
Биргина жорий йилнинг январ – июн ҳолатига кўра, мижозлар 230 000 ортиқ кўп маротаба ишлатиладиган эко-сумкаларни харид қилган ва ундан фойдаланган.
Ушбу ташаббус давоми сифатида июл ойида Carrefour Uzbekistan мижозларни бир маротабалик ишлатиладиган пластик пакетлардан фойдаланишни камайтиришга ундашга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. 3 июлдан 31 июлгача ҳар бир қайта ишлатиладиган сумкаларни сотиб олиш учун харидорлар MyClub балларини қўлга киритишади.
“Сайёрамизни севайлик” акцияси доирасидаги иккинчи ташаббус – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилиб, бу ташаббус фуқароларни истеъмолдан сўнг пластик идишлар ва қопқоқларни саралаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш учун уларни махсус жойга топширишга ундайди.
Шу боис, ҳар бир Carrefour дўконда делфин ва Ер сайёраси ҳайкалчаси яратилиб, у ҳаридорлар томонидан пластик идишлар ва қопқоқлари билан тўлдирилиб келинмоқда, шу орқали пластик чиқиндилар муаммоси кўлами ва унинг ҳайвонларга бўлган таҳдиди ҳақида ҳайратланарли визуал тасаввур ҳосил қилинган.
Бу ташаббус орқали ташкилотчилар мижозлар эътиборини пластик чиқиндиларнинг ҳайвонларга ва атроф муҳитга салбий таъсирига қаратишни истади. Ташаббус якунида пластик идишларни ва қопқоқлар масъулиятли тарзда йўқ қилинади, улар атроф-муҳитга чиқариб юборилишининг олди олинади.
"Carrefour'да биз келгусида авлодларимизга тоза сайёра қолдириш учун барқарор ҳаёт, харидларнинг экологик аҳамияти тўғрисида мижозларимизга маълумот бериш бизнинг масъулиятимиз деб ҳисоблаймиз. Мижозлар ўзларининг кундалик ҳаётларига яшил ташаббусларни тобора кўпроқ татбиқ этишар экан, бизнинг мақсадимиз уларга кундалик ҳаётда барқарор экологик алтернативаларни тақдим этишдир.
Мажид Ал Футтаим экотизимининг бир қисми сифатида биз барқарор, масъулиятли ва ўзини ўзи таъминлайдиган компания бўлиш учун стандарт яратдик. Ва ривожланиб боришимиз баробарида, биз ўз бизнесимизни атроф-муҳит ва ижтимоий масъулият билан барқарор ривожланиш ва ижтимоий-корпоратив масъулият стратегиямизга мувофиқ равишда олиб бориш йўлларини излаймиз, шу билан бирга атрофимиздаги жамиятни яхшилашга ёрдам берамиз”,







