Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда эски трансформатор ва тармоқлар янгиланмоқда

Қашқадарё вилоятида 171 та нимстанция, 27928 км 0,4-6-10-35-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 9640 та трансформатор пунктлари орқали 670 мингдан зиёд истеъмолчига электр энергияси етказиб берилади.
Ниҳоясига етаётган 2020 йилда вилоятда электр таъминотини яхшилаш борасида “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан иншоот, ускуна ва тармоқларни янгилаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Соҳадаги узилишларнинг олдини олишда мавжуд тармоқ ва иншоотларнинг соз ҳолатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Аксарият ҳолатларда узилишлар тармоқларнинг эскирганига бориб тақалади.
Шу сабабдан, йилнинг бугунги кунига қадар вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудларида 1057,3 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 286 дона трансформатор пунктлари янгидан қурилиб, реконструкция ишлари амалга оширилди. Айни вақтда ҳам қатор туманларда худди шу борадаги ишлар давом этмоқда.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш юзасидан 2 098,1 км узунликдаги 0,4-6-10-35-110 кВ электр узатиш тармоқлари ва 701 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш ва бошқа тегишли вазифалар учун 22 та махсус бригада ташкил этилди, 48 та махсус автотранспорт воситаси шай ҳолатга келтирилди.
Электр тармоқлари корхонаси жамоаси бу борадаги ишларни давом эттириб, келгуси йилда янада юқорироқ марраларни забт этишни мақсад қилмоқда.
Яна бир жиҳат: Электр энергиясини ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими — АСКУЭ истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан вилоятда мазкур тизимни тўлиқ жорий этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан бугунги кунгача Қашқадарё вилоятидаги истеъмолчиларга 368 144 дона ЭЭҲО ва НҚАТ га мос (АСКУЭ талабига жавоб берадиган) электр ҳисоблагичлари ўрнатилган.
Бу ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ “Қашқадарё ҲЭТ”АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Яъни, янги тизимга уланиш ва бу турдаги ҳисоблагичлар ўрнатиш учун истеъмолчидан маблағ талаб этилмайди.
Албатта, амалга оширилаётган ишларга қарамасдан ҳали ҳамон жойларда электр таъминотида узилишлар бўлмоқда. Мазкур узилишларни келтириб чиқарган омиллар ўрганилиб, муаммони бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда. Бу бўйича амалга оширилаётган ишларимиз ўз натижасини беришига ишонамиз.
Электр тармоқлари корхонаси жамоаси бу борадаги ишларни давом эттириб, келгуси йилда истеъмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашни ўз олдига вазифа қилиб олган.
“Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Алиев: «Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган»
Жаҳон | 00:57
-
Данғарада Тожикистон билан биргаликда 10 миллион долларлик сим заводи қурилмоқда
Иқтисодиёт | 21:25 / 20.07.2025
-
Украина Россияга музокараларнинг янги раундини ўтказишни таклиф қилди
Жаҳон | 20:47 / 20.07.2025
-
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди
Жаҳон | 20:19 / 20.07.2025
Мавзуга оид

18:02 / 18.07.2025
Қашқадарёда ҳайдовчи одамларни судраб кетди

20:53 / 16.07.2025
Қашқадарёда «метан заправка»даги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

16:16 / 04.07.2025
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди

15:37 / 20.06.2025