Ўзбекистон | 11:23 / 25.12.2020
3782
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади

Жўрабек Қоржовов /Фото: Zarnews

Самарқанд шаҳрида йўловчиларга замонавий, сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида Хитойдан 100та юмшоқ ўриндиқли, совиткичли ва пандусли замонавий автобуслар олиб келиш режалаштирилган. Бу ҳақда Zarnews хабар берди.

Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Қоржововнинг сўзларига кўра, шаҳардаги “Ҳазора” ва “Сиёб” автошоҳбекатларини боғловчи янги автобус йўналиши йўлга қўйилиши ҳам мўлжалланган. Бу йўналишда Хитойдан келтириладиган замонавий 16 метрлик тезюрар автобуслар ҳаракатланади. 

“Улар учун махсус йўл қурилади ва бу йўлдан фақат шу автобусларгина ҳаракатланади. Шаҳримизда янги йўл қурилса, яна йўл кенгайтирилиши учун бино ва иншоотлар бузилиши, “снос”га тушар экан-да, деган савол туғилиши мумкин. Йўқ, фақат шу йўналишдаги марказий кўчаларнинг ўртасидан худди трамвайдек автобуслар ҳаракатланиши учун йўллар реконструкция қилинади”, - деди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Маълум қилинишича, йўналиш 2021 йил Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид