Жаҳон | 15:53 / 26.12.2020
5799
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Moderna вакцинасига дастлабки аллергик реакция қайд этилди

Вакцинани қабул қилган шифокорнинг сўзларига кўра, эмланганидан бир дақиқа ўтгач унинг юрак уриши тезлашган, тили увишиб, қон босими кескин тушиб кетган.

Фото: Joseph Prezioso/AFP via Getty Images

АҚШда Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланган эркакда аллергик реакция кузатилди.Бу Moderna вакцинаси аллергия чақирган дастлабки ҳолатдир, деб хабар бермоқда ABC News.

 Хабарда айтилишича, вакцинани Бостон тиббиёт маркази шифокори Ҳусайн Садразода олган. У эмлашдан сўнг кузатув остида бўлган ва тез орада унда аллергик реакция бошланган. Унга эпинефрин инъекцияси юборилган. Таъкидланишича, шифокор ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда.

 Садразоданинг айтишича, у аллергияси борлиги учун Pfizer вакцинаси ўрнига Moderna вакцинасини танлаган. Шифокорнинг сўзларига кўра, эмланганидан бир дақиқа ўтгач унинг юрак уриши тезлашган, тили увишиб, қон босими кескин тушиб кетган.

 Аввалроқ Pfizer вакцинасига аллергик реакция пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди, деб эслатмоқда ABC News.

АҚШда Pfizer/BioNTech ва Moderna компаниялари вакцинасидан фойдаланишга декабрда рухсат берилган.

Мавзуга оид