Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда қор кўчкилари остидан саккиз кишининг жасади топилди
Эрон пойтахти Теҳрон яқинидаги тоғли ҳудудда содир бўлган қор кўчкиси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрондаги маҳаллий ОАВлар ёзмоқда.
Қутқарувчилар аввалига икки нафар алпинист бедарак йўқолганидан хабар топган. Қидирув ишлари вақтида икки алпинистдан ташқари яна олти нафар эронлик фуқаронинг жасади топилган. Қутқарув хизмати томонидан ташкил этилган махсус рақамларга ўша ҳудудга саёҳатга кетган одамларнинг яқинлари қўнғироқ қила бошлаган ва кўплаб одамлар бедарак йўқолгани маълум бўлган.


Ўлганлардан бири алпинизм бўйича мураббий Ҳасан Азардўст экани маълум. Қутқарувчилар 14 кишини кўчкилар остидан қутқаришга муваффақ бўлган. Маълум бўлишича, тоғда кўчки вақтида 29 нафар алпинист бўлган. Қолганларни топиш ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026