Жаҳон | 16:16 / 31.12.2020
21770
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг Британияда аниқланган штамми Хитойгача етиб борди

Ҳозирги вақтга келиб коронавируснинг янги тури Буюк Британиядан ташқари камида 17 мамлакатда аниқланди. 

Фото: Reuters

Коронавируснинг Буюк Британияда тарқалган янада юқумли штамми Хитойга ҳам етиб борди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Straits Times нашри хабар бермоқда.

 Маълумотларга кўра, вируснинг мутацияга учраган ушбу тури Буюк Британиядан қайтган шанҳайлик 23 ёшли аёлда аниқланган.   

Ҳозирги вақтга келиб коронавируснинг янги тури Буюк Британиядан ташқари камида 17 мамлакатда аниқланди.  

Буюк Британияда коронавируснинг хавфли мутацияси сентябрда аниқланганди, аммо у декабрда фаол тарқала бошлади.

Мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, янги штамм аввалгисига нисбатан 70 фоизга юқумлироқдир.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид