Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байденнинг инаугурация маросими ўтказилиши тафсилотлари маълум қилинди
Жо Байден Капитолийда қасамёд қабул қилганидан сўнг уни барча турдаги қўшинлар ҳарбийларидан иборат президент эскорти Оқ уйга кузатиб боради.
Фото: Joshua Roberts/Getty Images
АҚШда коронавирус чекловлари сабабли сайланган президентнинг Оқ уйга келиши маросими ўрнига виртуал парад ўтказилади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Қайд этилишича, параднинг виртуал версияси телевидение орқали трансляция қилинади. Ташкилотчиларнинг айтишларича, парад қатнашчилари ижтимоий масофага риоя қилиши таъминланади.
Шунингдек, хабар қилинишича, Байден Капитолийда қасамёд қабул қилганидан сўнг уни барча турдаги қўшинлар ҳарбийларидан иборат президент эскорти Оқ уйга кузатиб боради.
Инаугурация маросими 20 январ куни бўлиб ўтади.
Амалдаги президент Доналд Трамп Байденнинг инаугурация маросимида қатнашмайди. У Флоридада митинг ўтказишни режалаштирган.
Мавзуга оид
18:10 / 29.11.2025
Трамп Байденнинг автоперо билан имзоланган фармонларини бекор қилишини айтди
21:32 / 11.10.2025
Жо Байден саратон касаллигини даволашнинг янги курсини бошлади
00:40 / 25.09.2025
Оқ уйда Байденнинг портрети ўрнига автоперо сурати осиб қўйилди
20:28 / 18.09.2025