Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқ туманида ноқонуний қуроллар олиб юрган ҳайдовчи аниқланди
Бугун, 4 январ куни, соат тахминан 02:00ларда Бўстонлиқ тумани «Чорбоғ-Сижжак» йўналишида тунги хизматни ўтаётган ЙПХ ходимлари томонидан Фарғона вилоятидан рўйхатдан ўтган Nexia R3 автомашинаси тўхтатилган.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, автомашинани текшириш давомида 3 дона ов қуроли, ўқ ва ўқдон борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи билан ўтказилган суҳбат вақтида у инспекторга бир дона ов қуроли ҳужжатини тақдим қилган ва қолган икки қуролнинг ҳеч қандай ҳужжати ёки рухсатномаси йўқлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИБга топширилган. Ҳозирда Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:10 / 15.12.2025
Тошкентда яшовчи шахс уйини таъмирлаш чоғида граната ва бошқа қуролларни топиб олди
01:22 / 07.12.2025
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
09:44 / 04.12.2025
Бундестаг 2,5 млрд еврога қўшимча қурол-яроғ харидини маъқуллади
08:29 / 01.12.2025