Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, автомашинани текшириш давомида 3 дона ов қуроли, ўқ ва ўқдон борлиги аниқланган.

Ҳайдовчи билан ўтказилган суҳбат вақтида у инспекторга бир дона ов қуроли ҳужжатини тақдим қилган ва қолган икки қуролнинг ҳеч қандай ҳужжати ёки рухсатномаси йўқлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ИИБга топширилган. Ҳозирда Бўстонлиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.