Жаҳон | 17:29 / 04.01.2021
4890
1 дақиқада ўқилади

Лондон суди Ассанж АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарди

Судя Ассанж аутизм ва клиник тушкунликдан азият чекаётганлиги ҳамда ўз жонига суиқасд қилишга мойиллигини эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШда бир кишилик камерада ҳибсда сақланиш оқибатида Ассанжнинг соғлиги жиддий ёмонлашиши мумкин. 

Фото: Peter Nicholls/File Photo / Reuters

Лондон суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги боис унинг АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Вестминстер магистрат суди судяси Ванесса Барайтсер эълон қилди. Мазкур иш унинг раислигида Лондон марказий судида кўриб чиқилди.

Судя Ассанж аутизм ва клиник тушкунликдан азият чекаётганлиги ҳамда ўз жонига суиқасд қилишга мойиллигини эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШда бир кишилик камерада ҳибсда сақланиш оқибатида Ассанжнинг соғлиги жиддий ёмонлашиши мумкин. Шундай қилиб, гумондорнинг ҳаёти хавф остида эканлиги унинг АҚШга топширилиши рад этилишига асос бўлди.

 Ассанжнинг адвокати унинг гаров эвазига озодликка чиқарилишини талаб қилишини айтди.

Америка адлия вазирлиги Жулиан Ассанжга қарши 18та айблов эълон қилган. У мазкур айбловлар асосида 175 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти