14:33 / 04.01.2021
48390

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Мамлакат бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда, деб хабар қилди «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради.

Кечалари 5-10 даража, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даража совуқ бўлади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. 

Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан  8-10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.

Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

Top