Арманистон президенти Лондонга сафари чоғида коронавирус юқтириб олди
Армен Саркисян ўз вазифасини вақтинча масофадан бажариб туради.
Арманистон президенти Армен Саркисян Лондонга сафари чоғида коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда Арменпресс ахборот агентлиги хабар берди.
"Арманистон президенти таътил доирасида янги йилни Лондонда оиласи ва набиралари билан кутиб олди. Президент 3 январ куни Лондонда оёғидан операция қилинди. Аммо президентда коронавирус инфекцияси аломатлари кўзга ташланди ва унинг топширган тести мусбат натижа берди", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Саркисян ўз вазифасини вақтинча масофадан бажариб туради.
Аввалроқ Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда коронавирус тарқалиши кучаяётгани сабабли янги миллий локдаун киритилишини эълон қилганди. Жонсоннинг таъкидлашича, коронавируснинг янги штамми тез тарқалиши ҳукуматни хавотирлантирмоқда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023