17:50 / 05.01.2021
2559

BioNТech эмлашлар орасидаги муддатни оширмасликни маслаҳат берди

Pfizer/BioNTech вакцинаси икки дозадан иборат бўлиб, дозаларни киритишдаги оралиқ муддат 21 кунни ташкил этади.

Фото: Reuters

BioNTech компанияси дозалар орасидаги оралиқ муддат бўйича тавсияга амал қилинмаса, коронавирусга қарши вакцинасининг хавфсизлиги ва самарадорлигига кафолат бермаслигини билдирди.

 "Вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлиги дозанинг ёки эмлашлар орасидаги вақтнинг ўзгариши ҳолатларида ўрганиб чиқилмаган", - дейилади компания баёнотида.

Pfizer/BioNTech вакцинаси икки дозадан иборат бўлиб, дозаларни киритишдаги оралиқ муддат 21 кунни ташкил этади.

 Кейинги пайтда Европадаги айрим мамлакатлар эмлашнинг бошқача шаклларига ўтишни режалаштирмоқда: хусусан, Дания ва Буюк Британияда эмлашлар орасидаги муддатни ошириш мўлжалланмоқда. Қайд этилишича, шу йўл билан кўпроқ одамни эмлаш мумкин.

Компания шунингдек, мамлакатлар вакцина дозаси масаласини ўзлари ҳал қилишлари кераклигини билдирди. 

Қатор мамлакатларда Pfizer ва Moderna вакциналари билан эмлаш бошлаб юборилган. Аммо аксарият экспертлар эмлаш жараёни секин бораётганини таъкидламоқда.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top