Ўзбекистон | 14:15 / 05.01.2021
5423
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 7та автобус йўналиши мақбуллаштирилади

Тошкент шаҳридаги йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда пойтахт Транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2020 йил 27 декабр санасидан Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг давоми, 5та бекатдан иборат Сергели ер усти метро йўналиши ишга туширилиши муносабати билан, 2021 йил 11 январ санасидан 8-, 32-, 38-, 80-,131-, 132-, 133-сонли автобус йўналишлари мақбуллаштирилади.

Хабарда айтилишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги “Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 157-сонли қарорига асосан автобус йўналишларининг ўзаро ҳаракат йўналишини такрорлашини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид