Ўзбекистон | 12:19 / 05.01.2021
16215
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда кўпдан бери ёпиқ турган йўлни очиш ишлари бошланди
Пойтахтда кўпдан бери ёпиқ турган йўлнинг очилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати томонидан эълон қилинган маълумотда айтилган.
Қайд этилишича, йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш режалаштирилмоқда.
Хабарда маълум қилинишича, ушбу йўлда пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади, ҳозирда бу борада ишлар олиб борилмоқда.
Аввалроқ, ҳар бир туман ва шаҳар марказларида пиёдалар ва велосипед йўлаклари қурилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:00 / 23.10.2024
Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
09:40 / 22.10.2024
Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида ўнликка кирди
18:29 / 21.10.2024