Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон суди Ассанжни гаров эвазига озодликка чиқаришни рад этди
Аввалроқ Лондон суди Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги боис унинг АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарганди.
Лондон марказий жиноий суди раиси Ванесса Барайтсер Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озодликка чиқаришни рад этди.
Судя Ассанж илгари гаров эвазига озодликка чиқиш шартини бузгани учун ана шундай қарор қабул қилганини айтди.
"Агар жаноб Ассанж бугун озодликка чиқарилса, у апелляцияни кўриб чиқиш учун судга келмаслигига ишончим комил. Шунинг учун у ҳибсда қолиши лозим", – деди судя.
Аввалроқ Лондон суди Жулиан Ассанжнинг ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлиги боис унинг АҚШга экстрадиция қилинмаслиги тўғрисида ҳукм чиқарганди.
Америка адлия вазирлиги Жулиан Ассанжга қарши 18та айблов эълон қилган. У мазкур айбловлар асосида 175 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024