Евроиттифоқда Moderna вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйеннинг қайд этишича, Moderna вакцинаси хавфсиз ва самарали деб баҳоланган.
Европа дори воситалари агентлиги (EMA) АҚШнинг Moderna вакцинасидан коронавирусга қарши курашда фойдаланишга рухсат берди.
"Европа дори воситалари агентлиги (EMA) Moderna вакцинасидан 18 ёшдан катталарда коронавирус тарқалишининг олдини олишда фойдаланиш учун рухсат берди", - дейилади агентлик твиттерида.
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйеннинг қайд этишича, "EMA Moderna вакцинасини хавфсиз ва самарали деб баҳолади".
EMA ижрочи директори Эмер Кук Moderna вакцинаси коронавирус пандемиясини бартараф этишда яна бир восита бўлишини таъкидлади.
Евроиттифоқда ўтган йил декабрда BioNTech ва Pfizer вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилганди.
Мавзуга оид
14:58 / 27.12.2024
ЕИ Россиянинг «соядаги флоти»га қарши янги санкциялар пакетини таклиф қилади
13:14 / 25.12.2024
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
13:52 / 19.12.2024