Ўзбекистон | 09:00 / 07.01.2021
3586
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Boulevard Business Center – юқори намунадаги савдо жойлари

Одатда чекланган миқдордаги юқори сифатли жойлар бизнес мақомини билдириб туради ҳамда даромадли кўчмас мулк имкониятларини акс эттиради.

Boulevard замонавий бизнес маркази – бу пойтахт марказида муваффақиятли ва юқори рентабелликка эга бизнеснинг ёрқин истиқболи. Boulevard бизнес марказининг инкор этиб бўлмайдиган устунлиги шундаки, бу унинг Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашганлигидир. Boulevard Business Center'нинг ўзига хос футуристик меъморлиги уни кўплаб тижорат, уй-жой, офис ва молиявий муассасалардан алоҳида ажралиб туришини таъминлайди.

Boulevard Business Center чекланган миқдордаги юқори классдаги жойлари билан бизнес-мажмуа борасидаги стандарт тушунчалардан фарқли ўлароқ, бу ердаги бизнес эгаларининг мавқейи ва дидини тўлиқ акс эттиради.

Биринчи қаватда замонавий ҳаво айлантириш ва хавфсизлик тизими каби техник хусусиятларнинг индивидуал тўпламига эга 111 дан 205 квадрат метр майдонгача бўлган 14 та савдо жойи мавжуд. Етти метрли шифт ҳар қандай мижоз эътиборини тортади ҳамда жойдан икки даражали макон сифатида фойдаланиш имкониятини беради.

Boulevard Business Center'нинг барча савдо майдонлари бинонинг ташқи периметри атрофида шахсий кириш жойига эга. Пухта ўйланган лойиҳа, ташриф буюрувчиларга керакли дўкон, ресторан ёки хизмат кўрсатиш муассасасини қидириб топиш учун қийинчилик туғдирмайди. Панорама ойнали витриналар сизга интерерни ва маҳсулотларни фойдали тарзда намойиш этиш, шунингдек кўпроқ харидорларни жалб қилиш имконини беради. Автомобили мавжуд ташриф буюрувчилар учун ер ости автотураргоҳи мавжуд. Яқин келажакда мижоз ва ташриф буюрувчилар Boulevard Business Center'нинг барча қулайликларини алоҳида эътироф этишади.

Boulevard Business Center – бу бизнес ва тижорат учун биноларга замонавий ёндашув, шунингдек юқори даромад келтирадиган тижорат кўчмас мулкига сармоя киритишнинг истиқболли имконияти.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид