Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда қатъий карантин кучга кирди
Германияда 11 январдан коронавирус тарқалишига қарши қатъий карантин чоралари кучга кирди. Жумладан, ўқувчилар таълимнинг онлайн шаклига ўтказилди, ўзаро алоқалар чекланди.
Эндиликда бир уйда яшовчилар ва яна бир киши учрашишига йўл қўйилади. Ўқувчилар масофадан ўқишга ўтказилган.
Спортзаллар, ресторанлар, меҳмонхоналар, музейлар ишламайди. Шунингдек, саёҳатлар чекланди.
Ҳафтасига 100 минг аҳолига 200дан кўпроқ коронавирусга чалиниш ҳолати қайд қилинган ҳудудларда фуқароларга узрли сабабларсиз ўз уйларидан 15 кмдан кўпроққа узоқлашиш тақиқланади.
Имкони бор жойларда иш берувчиларга ходимларнинг масофадан ишлашига рухсат бериш тавсия қилинган. Жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.
Шу билан бирга, черковлар, масжидлар, синагогаларга карантин чоралари ва гигиеник қоидаларга риоя қилган ҳолда тадбирлар ўтказишга рухсат берилган.
Германияга хавф даражаси юқори бўлган ҳудудлардан келганлар 2та тест топширишлари ва 10 кунга карантинга кетишлари белгилаб қўйилди. Иккита тест орасида биринчи тест манфий чиққан бўлса ҳам 5 кунни карантинда ўтказиш керак бўлади.
Мамлакатнинг турли ерларида карантин қоидабузарликлари учун турлича жарималар киритилган. Мисол учун, Тюрингияда қоидабузар 25 минг евро тўлашига тўғри келиши мумкин.
Федерал ва ҳудудий ҳукуматлар раҳбарлари 25 январда учрашиб, карантин муддатлари ва вирусга қарши курашнинг кейинги стратегиясини муҳокама қилишади.
Германияда сўнгги суткада 12 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати қайд қилинган. Пандемия бошидан бери ушбу кўрсаткич 1,921 млндан ошиб кетди.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026