Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони рекорд даражада ўсди
АҚШ касаллик юқтиришлар сони ўсиши бўйича дунёда биринчи ўринда: бу ерда ўтган ҳафтада 1 млн 786 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус юқтириш ҳолатлари сони рекорд даражада ўсишини қайд этди: ўтган ҳафтада 5 миллионга яқин янги ҳолатлар аниқланди.
Янги ҳолатларнинг ярмидан кўпроғи – 51 фоизи Шимолий ва Жанубий Америкада қайд этилган. Бунда АҚШ касаллик юқтиришлар сони ўсиши бўйича дунёда биринчи ўринда: бу ерда ўтган ҳафтада 1 млн 786 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланган.
Янги ҳолатлар аниқланиши бўйича иккинчи ўринда Буюк Британия: бу ерда ҳафталик ўсиш 417 минг 620тани ташкил этди. Кейинги ўринда 313 минг 130та ҳолат билан Бразилия, тўртинчи ўринда 165 минг 167та ҳолат билан Россия турибди.
ЖССТ маълумотига кўра, касалликдан вафот этишлар сони ҳам ўсган: ўтган ҳафтада дунё бўйича 85 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилди.
Аввалроқ ЖССТ коронавируснинг яна янги турлари пайдо бўлишидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023