Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева «Заковат» лойиҳасини ўз оталиғига олди
“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
“Заковат” ёпилмайди. Аксинча, гуллайди. Биз Саида Мирзиёева билан ушбу лойиҳани ўз оталиғимизга олдик. Бу йил иншааллоҳ ушбу медиа лойиҳа орқали республикамизда янгидан янги билимдон ёшларни кашф қиламиз”, - деб ёзган Комил Алламжонов Telegram’даги каналида.
Аввалроқ, Комил Алламжонов муассислигидаги “Миллий” телеканали "Заковат" намойишини тўхтатгани хабар қилинганди.
Дастур муаллифи Абдурасул Абдуллаев “Миллий” телеканали муассиси Комилжон Алламжонов билан бу масала бўйича учрашганини билдирди.
“У “Заковат” эфирдан олинганлигидан бехабар бўлганини, бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали хабар топганини, билимга чанқоқ ёшлар талаби албатта инобатга олиниши зарурлигини билдирди. Ўзи ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган “Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди” ҳомийлиги остида “Заковат”ни қайта тиклаш, янада бойитиш, соврин учун ҳатто автомобиль қўйиш таклифини айтди”, - деди Абдурасул Абдуллаев.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

21:08 / 11.06.2025
Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия ишлаб чиқилди – Саида Мирзиёева

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

15:10 / 01.06.2025
Саида Мирзиёева Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

00:30 / 30.05.2025