Козим Тўлаганов: 700та ноқонуний қурилишни тадбиркорлар рўйхатдан ўтказмаяпти
2020 йилда республика бўйлаб 2000дан ортиқ ноқонуний қурилишлар бўлаётгани аниқланган бўлса, турли маъмурий босимлар воситасида уларнинг 1300таси қурилишни рўйхатдан ўтказишга мажбур бўлган. Қолган 700тасини ҳар қанақасига рўйхатдан ўтказиш имкони бўлмаяпти.

«1500 дан ортиқ бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Агар улар ўз муддатида бажарилмаса, объект (қурилиши)ни тўхтатиш бўйича топшириқ юборилади. Шу асосда судга шикоят киритилади. 2020 йилда 1022та тартиббузарликлар масаласи бўйича ҳужжатлар судга оширилган.
Инвестиция дастурлари бўйича жами 80,0 млрд.сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми вақтинчалик қайта бажарилгунга қадар буюртмачи ҳисоботидан чегириб қолинди. Бу ишлар амалга оширилгунга қадар уларнинг ҳисобрақамлари музлатиб қўйилди. Улар ишни бажаргач, ҳисобрақамлари очилди», - дея маълумот берди Козим Тўлаганов.
Вазир ўринбосарининг айтишича, 2020 йилда республиканинг барча туманларига ноқонуний қурилишлар бўйича сўровномалар юборилган. Дастлаб 300тадан бошланган рақамлар ниҳояга борганда 2000тани ташкил этган.

«Бултур барча туманларни текширтирганимизда ноқонуний қурилишлар сони 2000га яқин эди. Уларнинг барчаси тадбиркорларнинг объектлари эди. Аслида, улар бизларга (Қурилиш вазирлигига-таҳр.) чиқиши керак, қурилиш бошлаганини рўйхатдан ўтказишни сўраб.
Аксинча, ҳар бирига биз хат чиқардик, объектни қуришни бошлабсан, рўйхатдан ўтказ, мазмунида. 300га яқин хат прокуратура орқали чиқарилди. 300дан зиёдини ҳокимиятлар орқали чиқаришга мажбур бўлдик. Шу ишлар натижасида ўша 2000тадан 1300таси рўйхатдан ўтди. 700тасининг масаласини охирига етказа олмаяпмиз», - деди Қурилиш вазири ўринбосари.
Умуман, вазирлик Ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасида назорат инспекциялари томонидан 2020 йил якуни бўйича жами 59 861та объектда (шундан Давлат дастурлари асосида қурилаётган 49 747та ва 10 114та тадбиркорлик объектларида) қурилиш-монтаж ишлари назоратга олинган ва 12 ой давомида 46 766таси рўйхатдан ўтган.
Ҳудудий назорат инспекциялари томонидан мазкур объектларда жами 58 613 маротаба назорат ишлари амалга оширилган. Объектлар қурилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган жами 14 893та ёзма кўрсатмалар (шундан, 7915 та пудратчига, 5070 та буюртмачига ва 1908 та лойиҳа ташкилотларига) берилган.
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 99-моддаси бўйича 1022 та (шундан: 457 та пудратчи, 472 та буюртмачи ва 93 та лойиҳа ташкилотлари) мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий ҳужжатлар тўплами тайёрланиб, тегишлилиги бўйича маъмурий судларга юборилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

07:40 / 12.09.2024
Козим Тўлаганов Қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди

16:33 / 12.06.2024
“ГАСН” раҳбари – инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш рейтингида қониқарсиз ўриндалиги ҳақида

11:32 / 07.04.2023