Нодавлат нотижорат ташкилот шаклидаги Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси тайинланди.

Ушбу лавозимда аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлган Козим Тўлаганов иш бошлади.

Козим Тўлаганов 2017 йилдан буён қурилиш соҳасидаги муҳим лавозимларда ишлаб келаётганди. У Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Козим Тўлаганов 1949 йилда туғилган. 1997-2001 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими, кейинроқ бош вазир ўринбосари ва Тошкент вилояти ҳокими (2005 йилгача) сифатида ишлаган.