Ўзбекистон | 17:50 / 16.01.2021
6762
1 дақиқада ўқилади

12 ёшгача бўлган болалар ҳам экспресс-тест топширишлари шарт

2020 йил 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекцияси антигенини  аниқлаш экспресс-тести олиниши жорий этилган. 

Аммо 12 ёшгача бўлган болалар учун бундай тест натижаси сўралмаслиги ижтимоий тармоқларда саволларга сабаб бўлган эди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, фақат 2 ёшгача бўлган болалардан тест топшириш талаб қилинмайди. Ундан катта ёшдаги барча йўловчилар коронавирус инфекцияси антигенини  аниқлаш учун экспресс-тест топширишлари лозим. 

Эслатиб ўтамиз, давлат чегара пунктлари орқали 2020 йил 25 декабрдан бери республика ҳудудига 109 минг 179 нафар шахс кириб келган, уларнинг 79 минг 478  нафарида коронавирус инфекцияси антигенини  аниқлаш мақсадида экспресс-тест ўтказилган ва текширув натижалари бўйича уларнинг 62 нафарида мусбат натижа аниқлангани айтилганди.

Мавзуга оид